Ўзим гувоҳ бўлган бу нохушлик - TopicsExpress



          

Ўзим гувоҳ бўлган бу нохушлик ҳақида ёзсамми ёки йўқми, дея кўп ўйладим. Кўнгилсиз бир воқеа нафсониятимга қаттиқ тегди. Воқеанинг қисқача баёни шундай: таниқли мусаввир дўстим уйидаги зиёфатга таклиф этди. Меҳмонларнинг аксарияти санъатга дахлдор, зиёли одамлар эди. Уларнинг кўпчилигини олдиндан яхши танирдим. Нотанишлар ўзаро танишиб олгач, гурунг авжига чиқа бошлади. Ўзингиздан қолар гап йўқ, ичмайдиган кишининг хатти-ҳаракати бўлакча бўлади. Балки ана шу ҳолат сабаб бўлдими, даврадаги мўйловли, қотма, қирқ ёшларни қоралаган йигит диққатимни жалб қила бошлади. Ажабо, у — ўзбек режиссёри, мажлисда ёки бирон расмий жойда эмас, меҳмондорчиликда, яна ўз дўстлари — миллатдошлари даврасида негадир... ўзга тилда гапирарди. Аввалига уни шунчаки йўлига, олифтагарчилик қилаётгандир ёки даврадагиларнинг миллий ғурурини, сабру тоқатини синаётгандир, деб ўйладим. Йўқ, янглишган эканман. Унинг асл қиёфаси намоён бўла бошлаган сайин юрагим сиқилаверди. Гап орасида ёнимдагилардан ҳайрон бўлиб сўрадим: — Кечирасиз, бу киши ўзбекми ўзи? — Ҳа, ўзбек. давоми - ziyouz.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=3829
Posted on: Wed, 13 Nov 2013 14:21:46 +0000

Trending Topics



Recently Viewed Topics




© 2015