Аввало, сўзларни тўғри ишлатиш - TopicsExpress



          

Аввало, сўзларни тўғри ишлатиш борасида фикрлашсак. Масалан, устувор сўзи «бирор жиҳатдан юқори даражада», «юқори» маъносида ишлатилмоқда. Бу сўз асли форсча бўлиб, «мустаҳкам, кучли, қўзғалмас» маъносидадир. Демак, бу сўз ўрнига туркий (ўзбекча) устун (устун турмоқ, устун келмоқ) сўзини ишлатиш мумкин. Шунингдек, боқиманда сўзи «бировнинг қарамоғида, боқимида (бўлмоқ)» маъносида ишлатилмоқда. Асли арабча (боқий) ва форсча (монда) унсурларидан иборат бу сўз «эски қарз, ундирилмаган солиқ» маъносида бўлиб, ўзбекча боқ (моқ) сўзига алоқаси йўқ. Агрономни ҳосилот дейиш сўзни эскича изоҳлаш оқибатидир. Агроном агрономия фанидан, яъни деҳқончилик қонунларидан, қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари ҳақидаги билимлардан хабардор мутахассис; колхоз тузумининг дастлабки йилларида ҳосилдорлик учун масъул киши, деҳқонни ҳосилот дейишган. Номер сўзининг эса олти-етти хил маъноси бор: машина номери, меҳмонхонадаги алоҳида хона, концерт номери, кийим-кечак ва пойабзалнинг катта-кичиклиги ва ҳоказо. Энг кўп тарқалган маъноси — бир хил предметлар орасида муайян нарсанинг тартиб рақами. Кейинги пайтда номер сўзи матбуотда деярли ишлатилмай қўйди. Ҳолбуки, жонли тилда бемалол ишлатилади. Ҳатто «номеринг ўтмайди», деган ибора ҳам бор. Рақам эса сонни ифодаловчи белги. Аслида иккаласи бир маънода бўлган: рақам — арабча, сон — туркий (ўзбекча). Ҳозир ҳам бу иккала сўз бир маънода ишлатилмоқда: 1-сонли қарор, 1-рақамли спортчи. Пенсия «нафақа» эмас. Нафақа «ёрдам пули» (пособие). Нафақа қадимдан келаяпти, ҳатто никоҳда ҳам «Нафақасиз, яъни егулик-ичкиликсиз, ташлаб кетмайсизми?», деб писанда қилишган. Алимент, стипендия каби нафақанинг ҳам юридик таърифи бор. Пенсия эса аксари кишиларнинг ўз жамғармаси. Нафақахўр дейиш ароқхўр каби қўпол эшитилади, халқ тилидагидек пенсионер деган маъқул. davomi - ziyouz.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=3406
Posted on: Thu, 03 Oct 2013 04:49:16 +0000

Trending Topics



Recently Viewed Topics




© 2015